ARM haqida

Ахборот ресурс маркази фаолияти ҳақида маълумот

.

  1. Олий таълим муассасаси Ахборот-ресурс маркази (АРМ) фаолияти, жиҳозланиши, замонавий ўқув адабиётлари, электрон нашрлар, бадиий адабиётлар билан таъминланганлик ҳолати. Самарқанд қишлоқ хўжалик институти Ахборот-ресурс маркази майдони- 858 кв м. бўлиб, фондида 632840 нусха китоб, шулардан 280456 нусха ўқув адабиётлари, 6840 та электрон адабиётлар, 83870 нусха бадиий адабиётлар мавжуд. АРМ 265 ўринга мўлжалланган 7 та бўлим, 2 та ўқув зали, ўқув залида 115 та замонавий компьютерлар, интернет, Wi-Fi бор, бундан ташқари талабалар турар жойида ҳам 1 та ўқув зали, шаҳар ҳудудида 4 та филиал мавжуд. Ўқув зали компьюет синфлари дастурларига ўқитиладиган 340 та фаннинг ўқув-услубий мажмуалари, электрон модул тизимига ўтказилган, талабалар ҳудудда ва масофадан туриб, интернет орқали исталган ўқув материалларини олиш имконига эга.
  2. АРМ ходимларининг таянч маълумотлари, эгаллаб турган лавозимларига мослиги. Ахборот-ресурс марказида 34 та штат бирлиги мавжуд бўлиб, шундан олий маълумотлилар 23 нафар, олий кутубхоначилик маълумотлилар 4 нафарни, ўрта махсус маълумотлилар 12 нафар, ўрта- махсус маълумотли кутубхоначилар 4 нафарни ташкил этади. юқори малакали, олий маълумотга эга кадрлар билан салоҳиятни ошириб бориш босқичма-босқич амалга оширилмоқда.
  3. Таълим йўналишлари ва мутахассисликларининг ўқув режаларидаги фанлардан дарслик ва ўқув қўлланмалар билан таъминланганлик даражаси ва уларга бўлган эҳтиёж ҳақида маълумот (1-6 жадваллар MS Еxсel дастурида тўлдирилади).

Институт таълим йўналишлари ва мутахассисликларининг ўқув режаларидаги фанлардан дарслик ва ўқув қўлланмалар билан таъминланганлик  даражаси келтирилган шаклларга мувофиқ тайёрланган ва уларга бўлган эҳтиёж ҳақида маълумот 1-6 жадваллар MS Еxсel дастурида тўлдирилиб, маълумотномага илова қилинади.

  1. АРМнинг замонавий техник воситалар ( компьютер, сканерлар) билан таъминланганлиги, таълим муассасасида АРМАТ дастурини ишлаши. Ахборот-ресурс марказида 136 та замонавий компьютер, ксерокс, 2 та принтер, 5 та сканер, резак, ламинатор, аудиомагнитофон, видеоприставка, телевизор мавжуд. Шундан 115 та компьютер АРМ нинг ўқув залида жойлашган бўлиб, уларнинг барчаси интернет тармоғига уланган ва АРМАТ дастури асосида ишлар олиб борилмоқда.
  2. АРМдаги адабиётларни кирим қилиш, ҳисобдан чиқариш, йўқолганларини ўрнига бошқа китобларни қабул қилиш, ҳисоб-китоб ҳужжатларини текшириш ва мониторингини олиб бориш ҳолати. Ахборот-ресурс марказида адабиётларни кирим қилиш, ҳисобдан чиқариш, йўқолганларини ўрнига бошқа китобларни қабул қилиш ишларини АРМ нинг “Қабул қилиш, бутлаш ва қайта ишлаш” бўлими ходимлари юритади. Йўқолган китоблар ўрнига тегишли тартибда китоблар қабул қилинмоқда ва инвентар китобига расмийлаштирилмоқда.
  3. АРМ фондларининг сақлаш ва сақлаш режими талабаларига жавоб бериши.Ахборот-ресурс марказида фондларни сақлаш Йўриқномага мувофиқ алоҳида бўлимларда катологларда ва алфавит тартибида сақланган. Сақлаш жойларида стелажларда кетма-кетлик тартибида сақлаш йўлга қўйилган, сақлаш бўлимлари хоналарида ҳарорат ва намлик назорат остида.
  4. АРМга 2013-2015 йилларда қабул қилинган янги авлод ўқув адабиётларининг тақдимоти (кўргазмаси) ўтказилганлиги ва ОАВ ларида кенг ёритилганлиги.Ахборот-ресурс марказида 2013-2015 йилларда қабул қилинган янги авлод ўқув адабиётларининг тақдимоти режа асосида ўтказилиб келинган. 2013 йилда 50 номда 707 нусхада, 2014 йилда 42 номда 328 нусхада, 2015 йилда 37 номда 362 нусхада ўқув адабиётлари марказлашган ҳолда Олий ва ўрта махсус касб ҳунар таълимини ривожлантириш марказидан келтирилган. Институт ички имкониятлари, ҳомийлар ва бошқа (совғалар) йўли билан 2013 йил 1901 номда 1425 нусхада,2014 йил 233 номда 1387 нусха, 2015 йилда 258 номда 2110 нусха адаибётлар олинган. Шулардан 2013 йилда 4 марта, 2014 йилда 4 марта ва 2015 йилда 5 марта 2340 номдаги китобларни тақдимоти ташкил этилган. АРМ га келтирилган янги авлод ўқув адабиётлари тақдимотлари доимий равишда Ахборот кунларида ўтказиб келинган.
  5. АРМ га қабул қилинаётган газета ва журналларнинг сақланиши ҳамда ҳисобдан чиқарилиш ҳолати.АРМ га қабул қилинаётган газеталар (22 номда ва 22 нусхада олинади) тартиб бўйича АРМнинг газета ва журналлар бўлимида алоҳида жойлаштирилган. Газеталар амалдаги тартибга кўра беш йил сақланиб фойдаланиб келинган. АРМга ҳар йили 2013 йил 43 номда, 69 нусхада, 2014 йил 43 номда, 69 нусхада, 2015 йил 28 номда 33 нусхада журналлар олинган ва улар бўлимда 20 йил давомида сақланиб фойдаланиб келинмоқда.
  6. Таълим муассасасидаги нодир китобларни, шу жумладан, ноёб ва алоҳида қимматли нашрларни тегишли шароитларда сақланишига алоҳида эътибор қаратилганлиги. Ахборот-ресурс марказининг фондидаги ноёб китоблар кўргазмада сақланмоқда.
  7. АРМ да халқаро тажрибалардан унумли фойдаланиш, электрон кутубхонадан, мультимедия технологияларидан, интернет тармоғидан фойдаланиш ишларини йўлга қўйилганлиги. Ахборот-ресурс марказида хорижий адабиётлар бўлимида институт ҳамкорлик қилаётган Германия, Англия, АҚШ, Испания, Польша, Япония, Жанубий Корея, Хитой, Россий ва бошқа давлатлардан келтирилган, совға қилинган китоблар, адабиётлар, дарсликлар, электрон манбалар талабалар илмий изланувчилар ҳамда профессор-ўқитувчилар эркин фойдаланиши йўлга қўйилган. Хорижий ОТМлари (Россия Қишлоқ хўжалиги фанлар академияси АРМга кириш, Германиянинг Вайнштейфан Университети, Жанубий Кореянинг Конг-Вонг Университети, Чехиянинг Агробиология ва тропика факултети) ва бошқалар электрон сайтига кириш электрон ресурсларидан фойдаланиб келинмоқда. Бундан ташқари институт электрон кутубхонасида профессор-ўқитувчилари томонидан яратилган Ўқув-услубий мажумаларининг электрон шакли электрон модул тизимига жойлаштирилган бўлиб, улардан фойдаланилмоқда.
  8. Таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, бошқа ходимлари ҳамда талабалари ва тингловчилари Ўзбекистон миллий кутубхонасига жамоавий аъзо бўлганлик ҳолати.Институт профессор-ўқитувчилари, илмий-изланувчилар ва ходимлари Ўзбекистон миллий кутубхонасига аъзо бўлишган. Ўзбекистон миллий кутубхонаси билан ҳамкорликдаги шартнома мавжуд (Илова қилинади).
  9. Ҳудудий намунавий ахборот-кутубхона муассасаларида амалга оширилган ишлар ҳолати.Ахборот-ресурс маркази Самарқанд вилояти А.С.Пушкин номидаги вилоят кутубхона маркази ҳамда вилоятда жойлашган барча Олий таълим муассасалари Ахборот-ресурс марказлари билан доимий ҳамкорликда иш олиб боради.
  10. Вазирликнинг 2015 йил 16 сентябрдаги “Ҳаракатдаги Олий таълим йўналиш (мутахассислик)” лари Давлат таълим стандартлари ўқув режаларидаги фанлар бўйича ўқув адабиётларини босқичма-босқич яратиш режаси (2015-2018 йиллар) тўғрисидаги 87-04-1337 – сонли хати ижросининг ҳолати. Вазирликнинг 2015 йил 16 сентябрдаги “Ҳаракатдаги Олий таълим йўналиш (мутахассислик)” лари Давлат таълим стандартлари ўқув режаларидаги фанлар бўйича ўқув адабиётларини босқичма-босқич яратиш режаси (2015-2018 йиллар) ишлаб чиқилган, тасдиқланган (Режа илова қилинади).
  11. Вазирликнинг 2015 йил 21 августдаги 303-сонли буйруғи билан тасдиқланган таълим соҳаларининг ДТС олий таълим йўналишлари мутахассисликлари МТ ва ЎР ларига мувофиқ таянч олий таълим муассасалари томонидан янги киритилган фанлар бўйича яратилиши лозим бўлган лозим бўлган адабиётлар рўйхати 4-иловада бўлган адабиётларнинг яратилиш ҳолати.  Вазирликнинг мазкур буйруғи билан тасдиқланган таълим соҳаларининг ДТС олий таълим йўналишлари мутахассисликлари МТ ва ЎР ларига мувофиқ таянч олий таълим муассасалари томонидан янги киритилган фанлар бўйича яратилиши лозим бўлган лозим бўлган адабиётлар рўйхати шакллантирилган, уларни яратиш бўйича турдош ОТМ лари билан ҳамкорликда муаллифлар гуруҳи ва уларни яратишнинг ҳаракат дастури ишлаб чиқилган, яратилиш ҳолати бўйича маълумотлар келтирилган 4-иловга мувофиқ тайёрланган (илова қилинади).
  12. Вазирликнинг 2016 йил 16 январдаги “Таълим, фан ва инновация” журналини ҳарид қилиш ва 2016 йил учун эҳтиёжини аниқлаш тўғрисидаги 87-04-113-сонли хати ижросининг ҳолати. Вазирликнинг 2016 йил 16 январдаги “Таълим, фан ва инновация” журналини ҳарид қилиш ва 2016 йил учун эҳтиёжини аниқлаш тўғрисидаги 87-04-113-сонли хати ижроси таъминланган. Институтда эҳтиёжни эътиборга олиб, 2016 йил учун ҳарид қилиш режаси  институт бўйича 2016 йилда адабиётларни ҳарид қилиш режаси таркибига киритилиб ишлаб чиқилган. Таълим, фан ва инновация” журналини ҳарид қилиш бўйича шартнома мавжуд.
  13. АРМларида белгиланган тартибда тавсия этилмаган ўқув

адабиётлари, айниқса гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий фанлар   блокидаги адабиётлар мавжудлиги.

Институт АРМида белгиланган тартибда тавсия этилмаган ўқув адабиётлари, айниқса гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий фанлар блокидаги адабиётлар  даври равишда мониторинг қилиб, “Ёпиқ фондга” ўтказилган. Масала: Социология номли фан олдин бор эди,  ўқув режадан олиб ташлангандан кейин вазирликни кўрсатмасига асосан инвентаризациядан ўтказиб, фойдаланишдан  олинди ва ёпиқ фондга ўтказилди. АРМ да тавсия этилмаган ўқув адабиётлар мавжуд эмас.

1 comment

Leave a comment

Your email address will not be published. Required fields are marked *